Расман: "Интер" футболчиси фаолиятини Хитойда давом эттиради

Eldor Akmurzayev
26 июл 2019
«Интер»нинг марказий ҳимоячиси Миранда расман Хитой Суперлигаси вакили «Цзянсу Сунин» жамоаси аъзосига айланди.

Футболчининг трансфер суммаси 5 млн. еврога баҳоланган бўлиб, у билан келишув эса уч йилга мўлжалланган. 

Бразилия терма жамоси аъзоси «нерадзуррилар» шарафини 2015 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётганди. У клуб сафида 121 баҳсда қатнашиб, бир бора рақиблар дарвозасини ишғол этди. 

Аввалроқ, «Цзянсу Сунин» раҳбарияти «Реал» вингери Гарет Бэйлни қўлга киритиш учун ҳаракат қилганди. 


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: goal.com