

4 йиллик фаолияти давомида Игнатий жамоамиз таркибида 160 ўйинда (14433 дақиқа) қатнашди. Шу орқали у жамоанинг мамлакат чемпионлигини кетма-кет уч марта қўлга киритилишида ўзининг катта ҳиссасини қўшди. Шунингдек, Игнатий жами 5та Осиё Кубогида қатнашди ва бу борада турнир рекордчисига айланди. БААда давом этаёган мусобақада бир неча бора ҳориж сайтларининг рамзий термасидан ўрин олди. Игнатийнинг келгуси фаолиятига омад тилаймиз.
Игнатий Нестеровнинг статистикаси
2001 "Динамо" 24 ўйин
2002-2009 "Пахтакор" 192 ўйин
2010-2013 "Бунёдкор" 137 ўйин
2014-2018 "Локомотив" 160 ўйин
2002-2019 Ўзбекистон миллий терма жамоаси 106 ўйин


