

Бугунги ўйинда Игнатий Нестеров майдонга тушади. Шу тариқа "Локомотив" посбони фаолиятидаги бешинчи бор қитъа чемпионатида қатнашади ва мутлоқ рекордчига айланади. Тарихда ҳеч бир футболчи Осиё Кубогида беш марта иштирок этмаган.
Маълумот учун, Игнатий Нестеров 2004, 2007, 2011 ва 2015 йиллардаги Осиё Кубогида ўйнаган.




