Расман: Ҳаким Зиеш АПЛ клубига ўтади

Alisher
13 фев 2020
"Аякс" ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиеш "Челси" ўйинчисига айланади.

Бу ҳақда амстердамликлар расмий сайти хабар тарқатди.

Марокашлик футболчи Лондон клуби таркибига шу йилнинг 1 июлидан келиб қўшилади.

Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 31та ўйинда майдонга тушиб, 10та гол ва 16та ассистга эришган.

Зиеш "Аякс"га 2016 йилда "Твенте" клубидан ўтган эди. У 2015 йилдан бери Марокаш терма жамоасида ўйнайди.


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/AFCAjax