

24 ёшли ўйинчи ижара асосида "Гранада"га ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кенеди 2019/20 йилги мавсумни "Хетафе"да ўтказди. Футболчи Мадрид яқинидаги клуб сафида 27та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 5та ассист қайд этди.
"Челси" ярим ҳимоячини "Флуминенсе"дан 2015 йилда 8 миллион евро эвазига трансфер қилганди. Transfermarkt ўйинчини 9,5 миллион еврога баҳоламоқда.





