Расман: ФИФА "Бунёдкор"дан трансфер тақиқини олиб ташлади

Tolibjon Qosimov
3 апр 2024
Кеча "Бунёдкор" футбол клуби жамоанинг собиқ ўйинчилари Ривалдо ва Денилсоннинг олдидаги қарздорлик бўйича келишувга эришгани бўйича хабар берилган эди.

Расмий хабар: "Бунёдкор" Ривалдо ва Денилсон билан келишиб олди. Қарзлар тўлиқ бериладими?

Бугун Халқаро футбол Ассоциациялари федерацияси – ФИФА клуб олдига қўйилган трансфер тақиқи ечилгани бўйича расмий хат жўнатди.

"Бунёдкор" футбол клуби жамоанинг фидойи мухлислари ҳамда ходимларига шуни маълум қилади-ки, ҳаммаси жойида, хавотирга ўрин йўқ ва "қалдирғочлар" ўз олдига қўйилган мақсаддан оғишмай парвозда давом этади" - дейилади клуб баёнотида.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com