Расман: Европа Лигаси ҳам “мини турнир” шаклида ўтказилади

Eldor Akmurzayev
17 июн 2020, 20:10
Аввалроқ, ЕЧЛ чорак финалидан бошлаб баҳслар “саккизлик финали”, яъни, битта ўйиндан иборат бўлган ҳолда ўтказилиши расман тасдиқланганди.

Европа Лигаси жорий мавсуми ҳам “мини турнир” шаклида якунланади. Мусобақа 5 август куни рестарт олади. Демак, 1/8 финалдан ўрин олган баҳслар белгиланган жойларда бўлиб ўтади. 

Кейинги босқич ўйинлари эса Германиянинг 4та шаҳри – Кёльн, Дуйсбург, Дюссельдорф ва Гельзенкирхенда ўтказилади. 1/4 финал – 10-11 август, 1/2 финал – 16-17 август саналарига белгиланди. Ҳал қилувчи учрашув эса 21 августда Кёльнда бўлиб ўтади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: UEFA