

Миральяс жорий мавсум охиригача "Олимпиакос"да ўйнайди. Бу ҳақда иккала клуб расмий сайтида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Бельгия терма жамоаси футболчиси 2010-2012 йилларда "Олимпиакос" шарафини ҳимоя қилган эди. 2012 йилда "Эвертон" Миральясни 6 млн. фунт эвазига сотиб олган.



