Расман: Достонбек Ҳамдамов - "Анжи" футболчиси
16 мар 2018 14:14
Янгиликлар
Расман: Достонбек Ҳамдамов - "Анжи" футболчиси
Ўзбекистон терма жамоаси ва «Бунёдкор» клуби ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов «Анжи» билан 1,5 йиллик шартнома тузди.
Бу ҳақда Россия клуби расмий сайти хабар берди.
Ҳамдамов 2015 йил Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилганди. Бир йил олдин эса «Бунёдкор» сафида Ўзбекистон Суперкубогини қўлга киритганди. Ушбу клуб сафида Ҳамдамов 2014 йилдан буён 82та ўйин ўтказиб 33та гол урди.
Достонбек Ўзбекистон ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоалари таркибида ўйнаган.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
10 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар
Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Эрон жамоаси Ўзбекистон МТЖ етакчиларидан бири учун 1 миллион доллар бериши мумкин
Фикрлар