Расман: "City Football Group" компанияси турк клуби билан шартнома имзолади

Omonjon To`xtamirzayev
18 фев 2024
"City Football Group" Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клуби билан келишувга эришди.

Эндиликда Туркиянинг "Истанбул Башакшехир" клуби ҳам "City Football Group" тизимида фаолият юритадиган ва турли футбол лойиҳалари, жумладан, узоқ муддатли футбол стратегияси, маълумотларни таҳлил қилиш, трансфер сиёсати ва машғулотлар жараёнида ҳамкорлик қилишади.    

Яқин вақтларда келишув тафсилотлари ҳам эълон қилиниши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, "City Football Group" тизимида қатор футбол клублари бўлиб, бугунги кунда улардан энг машҳури "Манчестер Сити" ҳисобланади. 



Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: City Football Group