Расман: "Челси" деярли 40 миллион евролик трансферни амалга оширди

Alisher Ostonov
29 янв 2023, 14:26
"Челси" "Лион" ҳимоячиси Мало Гюстонинг трансферини эълон қилди.

Лондон клуби француз билан 2030 йилнинг июнига қадар шартнома имзолади.

Гюсто мавсумнинг қолган қисмини "Лион"да ижарада ўтказади.

"Лион" "Челси"дан битим учун 35+5 миллион евро олишини хабар қилди.

19 ёшли ўйинчи жорий мавсум Франция чемпионати доирасидаги 15та ўйинда майдонга тушиб, битта ассист қайд этди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: chelseafc.com