

ПФЛ матбуот хизматининг хабар беришича, "Бунёдкор" клуби марказий ҳимоячи Бобур Йўлдошев билан келишувни 2026 йилнинг 31 декабрига қадар узайтирди.
Маълумот учун, Бобур Йўлдошев ортда қолган Суперлиганинг 25-турида "Олимпик"ка қарши ҳаёт-мамот жангида ягона ғалаба голини киритган эди.
Эслатиб ўтамиз, Бобур Йўлдошев "Бунёдкор" таркибида Суперлига ва Ўзбекистон кубоги доирасида 12та ўйинда майдонга тушган ва 2та гол уриб, битта ассист берган.




