

47 ёшли мутахассис фаолиятини Тошкентнинг "Локомотив"ида давом эттириши расман эълон қилинди.
"Клубдаги 10 йиллик фаолияти учун Секейрага миннатдорлик билдирамиз. У жамоанинг натижалари ва тайёргарлигида доимо энг юқори ўринларда бўлган. Унинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз", - деб ёзилади клуб расмий баёнотида.
Олдинроқ ушбу мутахассис "Локомотив"да иш бошлаши мумкинлигини маълум қилгандик.


