UZ

Сўнгги янгиликлар

Расман: Ботирали Эргашев "Қўқон-1912"га ўтди Янгиликлар

Расман: Ботирали Эргашев "Қўқон-1912"га ўтди

Суперлига жамоалари янги мавсум олдидан таркибни шакллантиришда давом этмоқда.

"Динамо" клуби аъзоси ҳамда Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод дарвозабон Ботирали Эргашев 2020 йилги мавсумни Суперлигада ўтказадиган бўлди.

Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасидан олдин Самарқанд жамоаси билан икки йиллик шартнома имзолаган Ботирали Эргашевга янги мавсум олдидан бир қатор клублардан таклиф тушди, музокаралардан кейин кипер "Динамо" клуби томонидан 1 йиллик ижара асосида "Қўқон-1912" жамоасига берилди. 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпиони ҳисобланган 24 ёшли дарвозабоннинг трансфер ҳуқуқи "Динамо" клубида қолади. Бу ҳақда Самарқанд клуби матбуот хизмати хабар берди.

Маълумот учун, Ботирали Эргашев 2019 йилги мавсумда "Динамо" сафида 22 ўйинда майдонга тушган бўлиб, ПФЛ ва "Sportstat" таҳлил-маркази маълумотига кўра, Суперлиганинг ўтган мавсумида энг кўп – 55 марта сейв амалга оширган дарвозабони бўлди.


Эслатиб ўтамиз, Ботирали Эргашев "Динамо" клуби матбуот хизмати томонидан 2019 йил якунида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунларига кўра, "Динамо"нинг 2019 йилги мавсумдаги энг яхши футболчиси" деб топилганди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

+4   
18 янв 15:04:55
Barca&Liver&Yuve
Яхши трансфер булибди. Уйи хам Куконга якин. Адашмасам поплик бу бола.
+4   
18 янв 13:38:35
Хонмирзо
Ўйин вақтида ҳам намозини қазо қилмаган бола шумиди?!
+4   
18 янв 12:31:24
Usmonov H
Botiralinimg Utgan mavsum dinamo safidagi uyinlarini kurganman.Juda kuchli darvozabon.Omadini bersin.
+3   
18 янв 14:18:46
Рустам 1912
КУКОН га ХУШ КЕЛИБСАН ,БОТИРАЛИ, ОМАД!!!@
+3   
18 янв 12:48:25
BLAUGRANAS n1
Zur
+3   
18 янв 12:34:39
Millioncha
Zur transfer kurasan zborga chaqirishadi potensiyalin yuqori sani Botirboy Utkir Yusupov 1.5 yil uynab termaga chaqirilodi ketib shu bilan yug'bup ketti.
+3   
18 янв 12:28:58
Nizomiddin Mamatqulov
Yaxshi buldi
+2   
18 янв 14:55:54
ARSENAL 1912
Салом хаммага яхши булди.. Энди жамоамизга яхши хужумчилар керак 2та етади Бахтиерака ?????
+2   
18 янв 14:33:08
Файзуллох79
Ботирали кучли дарвазабон. Жамоа ва Куконнинг ажойиб , жонкуяр мухлисларини бундай муваффакиятли трансфер билан табриклайман ва омад тилайман.
+2   
18 янв 14:30:38
MISCO
Yaxshi darbozabon Qoqonga omad
+2   
18 янв 13:37:42
Rustam chustiy
U shoxdan bu shoxga sakrab yuradigan darvozabonni qisib Qo'qonda ko'proq yurishiga tilakdoshmiz...
+2   
18 янв 12:56:51
-ЛИВЕРПУЛЬ 2019
Арвеладзенинг катта хол қўйган иши.
+2   
18 янв 12:51:58
MoSalah11
RAVSHANBEK OTA фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Истеъдоди бор еш дарвозабонлар албатта Суперлига биринчилигида иштирок этишлари керак . Ботирали Эргашевнинг Кукон 1912 " жамоасига кучиб утгани , албатта жамоа учун бошкача куч багишлайди деган умиддаман .
toʻgʻri aytasiz ota
+2   
18 янв 12:47:41
Fanat Barca 7
Аслида хозирги кунда Узбекистонни энг кучли дарвозабони. Яхши трансфер бупти. Пахтакорни иккала тешик вратаридан кучли бу!!!
+1   
18 янв 12:48:57
BLAUGRANAS n1
Zohid abdullayev bn Serbiyadan kelishadi
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг