Расман: Бобир Абдихолиқов — "Сумқайит" ўйинчиси

Administrator
19 фев 2025
Ўтган мавсум "Насаф" сафида Ўзбекистон чемпиони бўлган ҳужумчи Бобир Абдихолиқов Озарбайжоннинг "Сумқайит" клуби билан шартнома имзолади.

Бу ҳақда клуб расмий матбуот хизмати хабар тарқатди. Клуб ўзбекистонлик ҳужумчи билан бир йилга узайтириш шарти билан мавсум сўнггига қадар битим тузди.

27 ёшли ҳужумчи янги жамоасидан 9-рақам остида ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, "Сумқайит"да яна бир ўзбекистонлик ўйинчи, Жасур Жалолиддинов ҳам тўп тепади.



AdministratorМуаллиф
Манба: instagram.com/sumqayitfc_official