Расман: "Барселона" коронавирус сабаб эрталабки машғулотларни бекор қилди
05 янв 2021 07:46
Янгиликлар
Расман: "Барселона" коронавирус сабаб эрталабки машғулотларни бекор қилди
"Барселона"да коронавирус билан боғлиқ муаммо бор.
Бош жамоа билан ишлайдиган клубнинг икки ходимида коронавирус касаллиги аниқланган. Айнан кимларнинг касаллангани маълум қилинмаган.
Клуб соғлиқни сақлаб органларига эрталабки машғулот бекор қилинганлиги тўғрисида хабар берди. Бунинг ўрнига бутун жамоа ПЦР-тестидан ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, "Барселона" айни дамда Ла Лигада 16та ўйиндан сўнг 28 очко жамғарган ҳолда 5-ўринда бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар