

"Уотфорд" "Барселона"дан Рей Манайни сотиб олди. Инглиз клуби футболчи билан уч йиллик шартнома имзолади.
"Барселона" Манайнинг кейинги сотувидан 50% суммани олади. Бундан ташқари "Барса"да футболчини қайта сотиб олиш имконияти ҳам мавжуд.
Манай 2020 йилда "Барселона" таркибига келиб қўшилганди. Футболчи ўтган мавсумни "Специя"да ижара асосида ўтказганди.



