

Промес тез орада тиббий кўрикдан ўтади ва собиқ жамоаси билан 3,5 йиллик шартнома имзолайди. 29 ёшли футболчининг трансфер суммаси эса бонуслар билан бирга 11 млн еврога баҳоланмоқда.
Квинси 2014-2018 йилларда ҳам “Спартак” шарафини ҳимоя қилган. У “қизил-оқлар” таркибида Россия чемпионига айланган ва мамалакат Суперкубогини қўлга киритганди.
Нидерландиялик жорий мавсум “Аякс” либосида 25 ўйинда қатнашиб, 6+1 натижа кўрсатди.




