

Трансфер суммаси 8 миллион еврони ташкил этди. Футболчи 2028 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган битимга имзо чекди.
21 ёшли дарвозабон Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубига 2021 йилнинг июль ойида келиб қўшилганди. Икки йил ичида у Бундеслигада 2 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ўтказиб юборди.



