

Бразилия клуби "Атлетико"нинг сўрови билан ўйинчини Мадридга юборади. Футболчи клубдан кетишдан олдин "Гремио" президенти, мухлислари ва мураббийларига ташаккур изҳор этди.
Шундай қилиб 22 ёшли Энрике Бразилиядаги уч йиллик фаолиятидан сўнг (шу йилнинг ёзида) ижарадан ортга қайтади. Футболчи "Атлетико"нинг чап қанот ҳимоячисида Ренан Лоди билан рақобат олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, Кайо Энрике "Атлетико" тарбияланувчиси ҳисобланади. У "Парана" (2018), "Флуминенсе" (2019) ва "Гремио" (2020) жамоаларида ижара асосида ўйнади.




