Расман: Алли фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттиради

Eldor Akmurzayev
25 авг 2022
“Эвертон” вингери Деле Алли “Бешиктош”га ўтди.

Клуб футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Аввалроқ, “Эвертон” устози Фрэнк Лэмпард Англия лига кубогида “Флитвуд” устидан қозонилган (1:0) ғалабадан кейин Аллининг трансферини тасдиқлаганди.

Инглиз ўйинчиси 2022 йил қишида “Тоттенхэм”дан мерсисайдликлар сафига келиб қўшилган. У жамоа либосида 13 баҳсда қатнашиб, бирорта самарали натижани қайд этолмади.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: twitter.com/Besiktas