

Янги қоидаларга кўра УЕФА коеффициентлар жадвалида энг юқори тўрт давлатнинг (айни пайтда булар Англия, Италия, Испания ва Германия) тўрттадан клуби гуруҳ босқичга йўлланма олади.
Айни пайтда Англия, Испания ва Германиянинг 3тадан, Италиядан икки клуб гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўл олади.
Ушбу ўзгаришлар 2018/19 йилги мавсумдан кучга киради.
Бундан ташқари энди Европа лигаси ғолиби кейинги мавсумдан бошлаб ЕЧЛ гуруҳ босқичига тўғридан тўғри йўлланма олади.



