Рашфорд: "Златан МЮда экан, ундан кўп нарсаларни ўрганишимиз керак"

Aslanov Jasurbek
31 июл 2016
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рашфорд Златан Ибрагимовичнинг "қизил иблислар" сафидаги дебют ўйини борасида фикр билдирди.

Шведциялик футболчи "Галатасарай"га қарши ўртоқлик учрашувининг (5:2) 4-дақиқасида "қайчи" услубида гол урди.

"Бу ажойиб. Златан жамоада экан, ундан кўп нарсаларни ўрганиб олишимиз керак. Ҳар куни унинг ёнида бўлиш, ажойиб туйғу, мен унинг майдон ичи ва ташқарисидаги ҳаракатларини ҳам кузатяпман" - дейди Рашфорд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror