Рашфорд: "Погба майдонда ҳамма ишни бажара олади, у ҳар қандай жамоага фойда келтиради"

Aslanov Jasurbek
13 авг 2016
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Маркус Рашфорд Златан Ибрагимович, Поль Погба ва Уэйн Руни билан бир жамоада ўйнаётганидан хурсанд.

"Улар жуда кўп соврин қўлга киритишган. Златанда 30 тадан кўп, Руни ва Кэррик энг кўп тақдирланган футболчилардан ҳисобланишади. Мен ва бошқа ёш футболчилар улардан кўп нарса ўрганишимиз мумкин.

Бизга Погба қўшилди. У майдонда ҳамма ишни бажара олади. Поль ҳужумга боради, ҳимоялана олади, голлар уриши мумкин, ҳужумлар яратади. У жамоага фойда келтирадиган кўпқиррали футболчи" - дейди Рашфорд.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com