

"Бутун дунё Муҳаммад Салаҳнинг аъло даражадаги футболчи эканлигини билади, бироқ "Ливерпуль" ишониши мумкин бўлган бошқа футболчисига эътибор қаратиш керак - Роберто Фирмино.
Роберто менга ўзимни эслатади. У жамоа учун жуда оғир ишларни бажаради ва катта маҳоратга ҳам эга - майдонда деярли барча вазифаларни уддалайди.
Балким у мавсумда мунтазам равишда 30тадан гол урмас, бироқ у рақиблари хатоларидан унумли фойдалана олади. Фирмино - ноёб ҳужумчи, у бразилиялик.
Исталган мураббий уни ўз жамоасида кўришни истайди. Робертонинг "Ливерпуль" таркибида ўйнаётгани бизни қувонтиради", - деди Раш.
Бу мавсумда Фирмино "Ливерпуль" таркибида барча турнирларда 23та гол киритди.




