

“Биз уни Португалияга 3 кунга юборишда давом этишимиз, кейин эса 2 кун машғулот ўтказмаслигига рухсат беришимиз кераклиги ҳақида ҳазил қилдик.
Пайшанба куни у одатдагидек машқларда қатнашди, шу туфайли уни асосий таркибда майдонга тушурдим. Мавсум сўнггига қадар ҳам шундай йўл тутармиз эҳтимол”, дейди Рангник.
37 ёшли португалиялик АПЛдаги голлари сонини 12 тага етказиб, тўпурарлар рўйхатида 2-ўринга кўтарилиб олди. Шунингдек, унинг ҳисобида 3 та ассист бор.



