Рангник: "МЮ ва "Уотфорд"нинг ўйин услуби бир-бирига ўхшайди"

Mirjalol Normatov
26 фев 2022
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Ральф Рангник жамоаси ва "Уотфорд"нинг ўйин услубини солиштирди.

"Рой Хожсон билан бир неча марта учрашганмиз. Сўнгги йилларда эмас, ундан олдин бўлганди.

Бир-биримизни яхши биламиз ва ўйиндан олдин ҳам, кейин ҳам қўлимизни сиқиб қўямиз.

Хожсон қўл остида "Уотфорд" сўнгги икки ўйинда 4-4-2 тактик схемасида ўйнади, учинчисида эса 4-3-3га ўтди.

Бизнинг ўйин услубимиз бир-бирига ўхшаш. Биз тезкор ҳужумчилар орқали ҳужумга ўтиш ҳақида ўйлаймиз.

Аммо ўйинда кўпроқ вазият яратиб, рақибларда имкон бермаслик борасида қайғуриш керак", - деди Рангник.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal