

"Мактоминей - тарбияланувчи, МЮ академиясидан чиққан ўйинчи. Унинг қуввати ақлбовар қилмас даражада. Ҳозирда у голлар уришни ва етакчилик сифатини намойиш этишни бошлади. Агар Скотт икки йилан сўнг жамоа сардорига айланса, бунга ҳайрон қолмайман", - дейди Рангник.
Мактоминей "Астон Вилла"га қарши ўйиндаги ягона голга муаллифлик қилди.
25 ёшли шотландиялик 2021/22 йилги мавсум "қизил иблислар" сафида 22та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



