Раньери ёзда «Зенит»га ўтиши мумкин

Narzulla Saydullayev
16 янв 2016
Италиялик Клаудио Раньери «Зенит» бош мураббийи бўлиши мумкин.

«Раньери анчадан буён «Зенит» қизиқишлари доирасида. У Виллаш-Боашнинг ўрнига номзодлардан бири ҳисобланади», — дейди бу вазият билан таниш манба.

Андре Виллаш-Боаш 2016 йил ёзида Россия клубидан кетишини маълум қилганди.

Айни пайтда Раньери «Лестер»да ишламоқда. Мураббийнинг клуб билан тузган шартномаси 2018 йилга қадар мўлжалланган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: lifenews78.ru