Раньери: "Тоттенхэм" "Лестер"га қарши баҳсга ғазабда чиқади"

Aslanov Jasurbek
29 окт 2016
"Лестер Сити" бош мураббийи Клаудио Раньери "Тоттенхэм"га қарши бўлиб ўтадиган АПЛнинг 10-тур учрашуви ҳақида фикр билдирди.

"Тоттенхэм" ўтган мавсумдаги воқеаларга жуда яхши жавоб берди. "Шпорлар" фантастик кўринмоқда, шу сабабли улар АПЛда ҳозиргача мағлуб бўлгани йўқ. Уларда ғалаба қозониш учун етарлича сабаб бор. Бу футбол. "Тоттенхэм" "Лестер"га қарши баҳсга ғазаб билан чиқади, биз ирода кўрсатишимизга тўғри келади" - дейди Раньери.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mirror