

"Жаллоросси" кеча Раньери қўл остида А Серия 19-тур доирасидаги "Лацио" (2:0)га қарши ўйинда ғолиб чиқди.
Раньери "Рома" устози сифатида Рим дербисидаги 5та ўйиндан 5тасида ғолиб чиқди. 73 ёшли мутахассис А Серияда буни уддалаган илк мураббий бўлди.
Раньери 2024 йилнинг ноябрида фаолиятида учинчи бор "Рома"ни қабул қилиб олди. Римликлар барча мусобақаларда сўнгги 4та ўйинда мағлуб бўлишмаяпти ва 23 очко жамғарган ҳолда А Серияда 10-ўринда боришмоқда.



