Раньери: "Мен турнир жадвалига қарамай, кейинги учрашувга тайёрланаман"

Aslanov Jasurbek
15 мар 2016
"Лестер Сити" бош мураббийи Клаудио Раньери "Ньюкасл" устидан қозонилган ғалабадан сўнг Премьер-лига турнир жадвалига қарамаслигини айтди.

"Турнир жадвалига қарамасдан, кейинги учрашувга тайёргарлик кўраман. Биз ўйиндан роҳатланиб, ғалабаларни давом эттиришни истаймиз. Мухлисларимиз муваффақиятларни орзу қилади ва жамоа билан фахрланади. Жамоавий руҳдан кўнглим тўқ" - дейди Раньери.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN