

- Мени "Стэмфорд Бридж"да жуда илиқ қарши олишди. Ўйиндан бошланганидан то тугашига қадар стадионда ажойиб муҳит ҳукмронлик қилди. Шунингдек, ўйиндан завқ олдим. Ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишни истаганди. Лондондаги дуранг қайд этиш яхши натижа. Биз ушбу мавсумда фақат уч марта ютқаздик. Бу ажойиб кўрсаткич. Ўйиндан сўнг футболчиларга яна бир мавсум жамоада қолиб, ЕЧЛда ўйнашса яхши бўлишини айтдим.


