UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  0 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  1 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  8 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  4 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  19 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  7 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63

⚡️ Рамос – XXI асрда энг кўп гол урган ҳимоячи. Мурод Ҳолмуҳамедов Годин ва Геррейро билан бир хил натижа қайд этган Янгиликлар

⚡️ Рамос – XXI асрда энг кўп гол урган ҳимоячи. Мурод Ҳолмуҳамедов Годин ва Геррейро билан бир хил натижа қайд этган

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси 21 асрда энг кўп гол урган ҳимоячилар рўйхатини тақдим этди.

Унда 130 та гол билан ПСЖ аъзоси Серхио Рамос етакчи сифатида кўрсатилган.

Рейтингни тузишда ҳимоячиларнинг миллий лига (NL), кубок (NC), клублар ўртасидаги халқаро мусобақалар (ICC) ҳамда терма жамоадаги (NT) натижалари инобатга олинди. 

Рамосдан кейинги ўринда 2019 йил бутсасини михга илган япониялик Тулио Танака (104) жой олди. Кейинги футболчиларда 93 тадан гол бор – Абдураҳмон Хашуд (Жазоир) ва Кейлор Сото (Коста-Рика).

Шунингдек, ўзбекистонлик ҳимоячилар орасида Мурод Холмуҳамедов топ-62'дан ўрин олди. Ҳозирда клубсиз бўлган футболчи 51 та тўп киритган ва бу борада Диего Годин (Уругвай), Хуан (Бразилия), Рафаэл Геррейро (Португалия) билан бир хил натижа қайд этиб турибди.

32 ёшли Холмуҳамедов 44 та голини миллий чемпионатда, 5 та голини кубокда, битта голини ОЧЛ саралашида (“Бунёдкор” таркибида) ва яна биттасини Ўзбекистон МТЖ (Тожикистонга қарши ўртоқлик ўйини)да урган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика