Рамос Примерода 20 та қизил карточка олган биринчи футболчи

Aziz Tukhtamuradov
17 фев 2019, 19:32
"Реал" футболчиси Серхио Рамос "Жирона"га қарши ўйинда майдондан четлатилди.

Мадридликлар сардори 64-дақиқада огоҳлантирилганди. 90-дақиқада эса у иккинчи сариқ карточкани олди.

Бу Рамос учун Испания чемпионатидаги 20-қизил карточка бўлди. Маълум бўлишича, Примеро тарихида ҳали хеч бир футболчи 20 та "қизил" олмаган.

Умумий ҳисобда Рамос "Реал" сафида 25 та қизил карточка олган.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Squawka