Рамос Парижга учиб келди. У бугун ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади ва сўнгра 2 йиллик шартномага имзо чекади
07 июл 2021 16:53
Янгиликлар
Рамос Парижга учиб келди. У бугун ПСЖ учун тиббий кўрикдан ўтади ва сўнгра 2 йиллик шартномага имзо чекади
Ҳимоячи Серхио Рамос тез орада ПСЖ ўйинчисига айланади.
35 ёшли футболчи Парижга учиб келди. Бу ҳақда RMC Sport журналисти Муҳаммад Бухафси хабар бермоқда.
Испан ўйинчисининг бугун тиббий кўрикдан ўтиши режалаштирилган, у сўнгра ПСЖ билан икки йиллик шартнома имзолайди.
Эслатиб ўтамиз, Рамос ПСЖга эркин агент мақомида ўтади. Унинг "Реал" билан шартномаси 30 июнда якунланди, футболчи "қироллик клуби" таркибида 16 йил тўп тепди.
Фикрлар