

Рамазон ойи бошланаётгани муносабати билан “Локомотив” клуби ушбу ойда бўлиб ўтадиган уй ўйинларига киришни бепул қилишга қарор қилди. Шу тариқа, 27 май куни бўлиб ўтадиган “Локомотив” – “Нефтчи” учрашувига ҳам мухлислар бепул тарзда киришлари мумкин бўлади.
Таъкидлаб ўтамиз, мазкур ўйин шанба куни “Локомотив” стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти – 19:00.



