Рамазон Мирзаев: "Ғиждувон"да моддий етишмовчиликлар бор"

Narzulla Saydullayev
13 окт 2018
Про-лига 29-туридан ўрин олган "Ёзёвон-Лочинлари" - "Ғиждувон" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмон жамоа раҳбари Рамазон Мирзаев championat.asia сайтига интервью берди.

"Ғиждувон" жамоаси бугун яхши ўйин кўрсатди деб ўйлайман. Сафарда ўз олдимизга қўйилган вазифани аъло даражада уддаладик. Бугун жамоамизнинг барча аъзолари ўзларига бўлган ишончни оқлашди.

"Ғиждувон" клубида ҳаммаси мавсум бошидагидек давом этмоқда, жамоамизда фақатгина ёрдамчи мураббий ўзгарди холос.

Жамоамизнинг молиявий имкониятлари бир оз пастроқ, шу боис бизда бугунги учрашувга тўлиқ таркиб билан келишнинг имкони йўқ эди. Шунга қарамай учрашувда ғалаба қозонганимиздан жудаям хурсандман.

Бугунги учрашувни бошқариб борган ҳакамлар гуруҳи ўйинни яхши бошқаришди, уларга раҳмат. Хусусан ташкилотчиларга, назоратчи ҳакамларга, комиссарга, шунингдек мезбон жамоа вакилларига ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

Бекзод Толибов ёзиб олди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia