Ракитич: “Таваккал қилишга тайёрман”
01 май 2020 07:46
Янгиликлар
Ракитич: “Таваккал қилишга тайёрман”
“Барселона” ярим ҳимоячиси коронавирус хавфига қарамай майдонга қайтишга тайёрлигини билдирди.
“Ўйнашни хоҳлайман. Кафолат ҳеч қачон 100 фоиз берилмайди. Ҳатто ўша супермаркет ходимлари ҳам коронавирус юқтириб олиши мумкин. Улар маълум бир таваккалга қўл урмоқда. Мен ҳам бундай таваккал қилишга тайёрман. Мухлислар ва футболчилар тезроқ майдонга қайтишни хоҳламоқда. Биз улар олдида қарзимиз борлигини ҳис қиляпмиз”, — дейди Ракитич.
Ушбу мавсумда 32 ёшли футболчи барча мусобақалар доирасида 31 ўйинда 4 голли пасни амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
ЕЧЛ. "Манчестер Сити" – "Реал Мадрид". Ҳусанов жавоб ўйинини бошланғич таркибда бошлайди!
Фикрлар