Ракитич: "Ғалабага ҳақли эдик"

Nadirkhuja Yuldashev
18 апр 2016
"Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитич, "Валенсия"га учралган мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бизда гол уриш учун жуда кўплаб имкониятлар бўлди. Аммо ҳужумни якунлашдаги сифатимизни яхши деб бўлмайди. Бугун ҳақиқий омадсизликка учрадик. Баъзан рақиб посбони зарбаларни қайтарди, баъзан дарвозани тўғри нишонга ололмадик. Ҳамон биринчи ўринда эканмиз, ишлашда давом этиш керак", - дейди Ракитич.


Nadirkhuja YuldashevМуаллиф
Манба: AS