

"Бу учрашувда мағлуб бўлишни истамаймиз. Жамоа сабрсизлик билан ўйинни кўтяпти ва эртага гол уришимизга ишонаман. Ушбу баҳс тақдири майда деталларга боғлиқ.
Лео Месси қанчалик кучли эканлигини барча билади. Бу даражадаги футболчилар бир ўзи ўйин тақдирини ҳал қила олади. Аммо "Барселона" фақат Месси дегани эмас. Каталония клубида бошқа юқори савияда тўп тепадиган футболчилар бор. Улардан бири Луис Суарес.
0:3 ҳисобида мағлуб бўламиз деб ўйламаган эдим. Аммо олдимизда яна бир учрашув бор. Биз ўз уйимизда рақиб дарвозасини нишонга ола биламиз" - дейди Рафинья.



