

“Рома”га қарши беллашувда жисмоний жиҳатдан яхши “форма”да бўлишимиз лозим. Келажагим ҳақида гапирадиган бўлсам, бу борада хотиржамман. Олдимдаги муаммолар ҳақида ўйламоқчи эмасман. Мен “Интер”да беш ой яхши ўйинларни ўтказдим ва у ерда қолишни жуда истагандим. Аммо ҳозир “Барселона” футболчисиман. Шу боис келажак ҳақида бош қотирмоқчи эмасман. Вакилларим, агентларим бу ҳақда ўйлашсин. Менинг мақсадим – янги мавсумга ҳар томонлама шай бўлиш” дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
2017/18 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини Рафинья“Интер”да ижара асосида ўтказди. У Италияда 17 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та гол уришга эришди.



