

"Англияда ҳар бир позицияда кўплаб иқтидорлар бор. Уларнинг қанот ҳимоячилари яхши ҳужум қилишади, ярим ҳимоячилари бизнинг шу позициядаги футболчиларимизга жуда ўхшаш. Аммо жамоамиз уларга муаммо туғдира олади ва вазиятни у ёки бу томонга буриб юбориши мумкин бўлган ягона нарса – бу дарвоза томон бериладиган аниқ зарба. Дания билан ўйиндаги каби хатоларга йўл қўймаслигимиз керак.
Биз Килиан Мбаппега қарам эмасмиз, у шунчаки бизнинг асосий қуролимиз. Бизнинг вазифамиз – унга энг яхши шароитларни яратиш, аммо ҳужумни ривожлантириш учун бизда бошқа имкониятлар ҳам мавжуд", – деди Рабьо.
Англия – Франция учрашуви 10 декабрь куни ўтказилади.



