

Хорватиялик мутахассис Ромео Жозак миллий терма жамоанинг бош мураббийи сифатида Қувайт футбол ассоциацияси билан шартнома тузди. Ушбу мураббий бир пайтнинг ўзида ҳам миллий, ҳам олимпия термасини бошқаради.
Қувайт ФА раҳбари Шайх Аҳмад Юсеф Ал Сабаҳ хорватиялик мураббий билан 2 йилга шартнома тузилганини маълум қилди. Ромео Жозак бунгача Варшаванинг "Легия" клубида ишлаб келаётганди. У шунингдек, УЕФАнинг ривожланиш ва техник қўмитаси аъзоси ҳисобланади.



