Қурбон ҳайитида чипталар сотилмайди

Aslanov Jasurbek
4 июн 2025
Ўзбекистон миллий терма жамоаси 10-июн куни “Бунёдкор” стадионида Жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида Қатар терма жамоасини қабул қилади.

iTicket компанияси ва ЎФА ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда, аввалги ўйинлар тажрибасидан келиб чиқиб, фирибгарлик ва чипталарнинг қалбакилаштиришнинг олдини олиш мақсадида фақат офлайн савдо тартибини жорий этган. 


Чипталар сотуви 4, 5 (6-июн куни Қурбон ҳайити муносабати билан кассалар фаолияти 1 кунга тўхтатилади) ҳамда 7-июндан бошлаб “Ҳумо Арена”, “Бунёдкор” ва “Пахтакор” стадионларидаги iTicket кассаларида офлайн тарзда давом эттирилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ufa.uz