Қозоғистон ёшлар терма жамоаси футболчиси турк клубига ўтди
06 окт 2023 17:48
Янгиликлар
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси футболчиси турк клубига ўтди
Қозоғистон ёшлар терма жамоаси футболчиси Динмуҳаммад Сайин Туркиянинг "Самсунспор" клуби билан шартнома имзолади.
Сайин Олмаотанинг "Академия 05" жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланиб, янги жамоага эркин агент сифатида қўшилди.
18 ёшли футболчи Туркия клубининг ёшлар жамоасида тўп тепади. "Академия 05" эса футболчи асосий жамоага ўтганида турли бонусларни қўлга киритади.
Динмуҳаммад Қозоғистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаган. Ярим ҳимоячи жорий мавсум Иккинчи лигада 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
Фикрлар