Қозоғистон чемпионати. "Ордабаси" йирик ғалабага эришди, Абдумажидов тўлиқ ўйнади

Оқил Абдубарноев
29 июн 2022
Қозоғистон чемпионати доирасида "Ордабаси" — "Аксу" учрашуви якунланди.

Учрашувда мезбонлар рақиб дарвозасига жавобсиз учта тўп киритиб, йирик ғалабани қўлга киритди. 8-дақиқада Султанов мезбонларни олдинга олиб чиққан бўлса, 38-дақиқада Садовский орадаги фарқни оширди. Иккинчи бўлимнинг 87-дақиқасида эса Астанов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Шу тариқа, "Ордабаси" мухлислари кўз ўнгида уч очко соҳибига айланди. Қайд этиш жоиз, мезбонлар таркибида ўзбекистонлик футболчи Одилбек Абдумажитов ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди ва жамоасининг муваффақиятига ҳисса қўшди.

"Ордабаси" мазкур ғалабадан сўнг 23 очкога эга бўлган ҳолда Қозоғистон чемпионати турнир жадвалида 3-ўринга кўтарилиб олди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia