Қосимовнинг АГМКси Бердиевнинг "Насаф"ини мағлуб этиб, финалга йўл олган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ

Tolibjon Qosimov
16 дек 2020
Бугун Ўзбекистон кубогининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди.

1/2 финалнинг иккинчи баҳси Олмалиқ шаҳрида ўтказилди. Унда Миржалол Қосимов бошчилигидаги АГМК Рўзиқул Бердиев бошқарувидаги "Насаф"ни қабул қилди. Учрашув тақдирини қаршиликларнинг собиқ ўйинчиси, бугунги кунда олмалиқликлар сафида тўп тепаётган Баҳром Абдураҳимовнинг 16-дақиқада киритган ягона голи ҳал қилди. Шу тариқа, АГМК кетма-кет учинчи йил Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этади. Қизиғи, бу сафар ҳам уларга ҳал қилувчи тўқнашувда "Пахтакор" рақиблик қилади. Олмалиқда ўтган АГМК - "Насаф" ўйинидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Фото: Толибжон Қосимов

Олмалиқда ўтган АГМК - "Насаф" ўйинидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia