UZ

Сўнгги янгиликлар

11:43Артета "Арсенал" футболчиси оғир жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   1 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  2 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  4 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  11 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  2 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1

Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз" Янгиликлар

Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз"

ОКМК бош мураббийи Миржалол Қосимов Суперлига 9-тур доирасидаги "Нефтчи" (0:1)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

— "Нефтчи" жамоасини ғалаба билан табриклаймиз. Ўйин футболнинг безаги бўлди десам бўлади, мухлислар ундан роҳатланишди. Икки жамоа ҳам ғалаба учун майдонга чиққанди. Оғир ўйин бўлишини билгандик, шу билан ютқазишни ҳам билиш керак. Кейинга ўйинга тайёргарлик кўрамиз.

— Ёшлингизда футбол ўйнаган пайтингиз рақиб мураббийлари ўйинчиларига сизга жарима зарбаси учун имконият бермаслик кераклиги, шундай бўлган тақдирда аниқ гол уришингизни айтишган экан. Жасур Жалолиддинов билан ҳам шундай деб ўйлайсизми? Шогирдларингизга ҳам бунга имконият яратмасликни сўрайсизми?

— У ҳам ўзимизнинг шогирдда (кулади). Албатта, шундай дейилади. Бу ерда гапириш осон, аммо ўйинчилар буни билса ҳам майдонда бошқа вазият ҳукм суради.

Танаффусга 3-4 дақиқа қолганда гол уриш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Нодир [Абдураззоқов] қизғанмай Хуршид [Ғиёсов]га тўп узатганида, у бирга-бир вазиятга чиқиб кетиб, гол уриб кетиши мумкин эди. Футбол жамоавий ўйин, очкўзлик қилиб ўзи урмоқчи эди. Бу ҳақда кийим алмаштириш хонасида айтдим. Шу вазиятдан сўнг жарима зарбаси юзага келди.

— Сиз шундай зарбалардан гол ургансиз. Нима деб ўйлайсиз, шулардан неча фоизида дарвозабонларнинг айби бўлган?

— Олдин дарвозабон ярим жамоа дейишарди. Дарвозабон жамоани қутқармаса, жуда қийин. Уларнинг масъулияти улкан. Бу бекорга айтилмаган.

— 90 дақиқа тенг курашга бой ўйин ўтди. ОКМК ҳеч бир жабҳада рақибига ютқазмади. Жамоага нима етишмади деб ўйлайсиз?

— "Нефтчи"га қарши меҳмонда ўйнаш ҳам осон эмас. Олдин айтганимдек, ҳар бир вазият ўйинни ўзгартириб юбориши мумкин. 90 дақиқа ўйнаб яримта вазият бўлиши мумкин. Бугун ҳам бир қатор вазиятларимиз бўлди, футбол шунақа. Йигитларга бошларини баланд кўтаришни, футболда ҳаммасини ютиб бўлмаслигини айтдим. Бу тарих, ундан тўғри хулоса чиқариш керак.

— Бугун Аваз Ўлмасалиевга эҳтиёж бўлмадими ёки жароҳати бормиди?

— Аҳмадалиевда ҳам жароҳат бор эди. Улар тайёр эмасди, шу сабаб таваккал қилмадик.

— ОКМК "Нефтчи"га қарши ўйингача учинчи ўринда эди. Ўйинчиларингизнинг кўпларини мухлислар танишмайди. Шу учинчи ўринда юриш учун футболчиларни психологик тайёрлаш керакми?

— Нафақат руҳан, балки жисмоний тарафлама ҳам. Бундан ташқари, футбол маданияти деган нарса бор. Спорт принципи курашишдир, агар буни ўйинчиларга уқтирсак, натижа ҳам келади. Авваламбор, бир киши келган бўлса ҳам, ўша мухлис учун ўйнаймиз, у баҳсдан хурсанд бўлиб кетиши керак. Шу сабаб ўйинчиларнинг номидан қатъий назар, юқори натижа учун курашамиз.



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика