UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Месси Гризманнинг трансфери сабаб Бартомеуга ишончни йўқотган  0 18:06Суперлига. 7-тур лауреатлари  3 18:01"Боруссия" Санчони 90 млн евро атрофида сотишга тайёр. Хавбек ЧЛда ўйнамоқчи  3 17:38"Айнтрахт" Андре Силвани 40 миллион евро эвазига "Манчестер Юнайтед"га қўйиб юборишга тайёр  2 17:19Қашқадарё вилояти ҳокими вокзалда "Насаф"га омад тилади  42 17:16"Атлетико" президенти: "Месси - дунёнинг энг кучли футболчиси"  17 16:52"Арсенал" ва "Эвертон" "Шеффилд" ярим ҳимоячиси учун курашмоқда  2 16:28Европа Лигасининг ҳафта жамоаси тақдим этилди  0 16:04"Милан" Влашичнинг трансфер имкониятларини ўрганмоқда  1 15:40Жоржиньо "Челси"да қолмоқчи, ёзда унга учта топ-клуб қизиқиш билдирганди  4 15:38Coca Cola Суперлига. 7-тур рамзий терма жамоаси  21 15:26Фақатгина Ди Маттео "Челси" билан ЕЧЛда ғолиб бўлган. Мураббийнинг кейинги тақдири нима бўлди?  11 15:18Кроос Маунтга чемпионларга хос тарзда жавоб берди: "Яхши ухлаяпман. Биринчи ЧЛ финалингда омад"  56 15:02Olamsport: Флойд Мэйвезер жанжаллашиб кетди, Вердум нокаутга учради ва бошқа хабарлар  0 14:47"Насаф"дагилар жарима билан қутулмаслиги керак!  145

Қўшниларимиз яна сюрприз кўрсатадими? "Истиқлол"га натижа келтираётган асосий қурол нима? Виталий Левченко билан интервью Янгиликлар

Қўшниларимиз яна сюрприз кўрсатадими? "Истиқлол"га натижа келтираётган асосий қурол нима? Виталий Левченко билан интервью

Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси ОЧЛ жорий йилги мавсумида ўзининг натижалари билан кўпчиликни ҳайрон қолдираётгани аниқ.

Мусобақадан олдин гуруҳ аутсайдери сифатида қаралган қўшниларимиз дастлаб АГМК, сўнг "Ал Ҳилол" ва амирликларнинг "Шабаб Ал Аҳли" жамоаларидан ғалабани тортиб олишни уддасидан чиқди. БАА клуби устидан қозонилган ғалаба амалда душанбеликларга кейинги босқич йўлланмасини тақдим қилди. Биз мана шу учрашувлар ва бошқа мавзуларда жамоа бош мураббийи украиналик мутахассис Виталий Левченкони суҳбатга чорладик.

-  Виталий Григоревич "Шабаб Ал Аҳли" билан ўйинга футболчиларни қандай тайёрладингиз?  Чунки бунга қадар "Истиқлол"нинг кучини ва имкониятларидан барча хабардор бўлган, жамоа қайд этаётган натижалар Осиёга овоза бўлди. Бундай паллада футболчиларнинг ҳаёли ва руҳияти бўлиниши мумкин...

- "Шабаб Ал Аҳли" билан учрашувдан олдин рақибнинг барча ўйинларини чуқур таҳлил қилиб чиқдик. Уларнинг биз билан биринчи ўйинини, АГМК билан учрашувни диққат билан кузатдик. Амирликлар 30-дақиқадаёқ ўйин тақдирини ҳал қилди. Шунинг учун барча эпизодларга эътибор берган ҳолда керакли тактика танланди. Улар ҳужум қилишини сезган ҳолда ўйинни ҳимоядан қарши ҳужумдан қурдик, дея оламан. Тўғри, ўйин давомида ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсата олмаган бўлишимиз мумкин. Ҳар уч кунда майдонга чиқиш ҳам жисмоний, ҳам руҳан футболчиларни толиқтиради. Бундай паллада навбатдаги учрашувга тикланиш осон кечмайди. Мени хурсанд қилган томони шогирдларим сўнгги дақиқаларда куч топа олишди. Ўйин якунига бир неча сониялар қолганида қарши ҳужумдан унумли фойдаланиб рақиб дарвозасини ишғол қилдик. Бу қувонтирмай қолмайди. Биз ҳақимизда кўпчилик гапираётгани ва ижобий фикрлар қулоғимизга чалинаётгани бир томондан ёқимли. Иккинчи томондан футболчиларимга доим ОАВларга ортиқча чалғимаслигларини айтаман. Интернетдаги хабарларни камроқ ўқишларини талаб қилиб, назарий машғулотларда кўпроқ ўйинчиларимнинг руҳиятини ва диққатини бир жойга жамлашларларига эътибор бераман. Ҳар доим олдинги ўйинларни эсдан чиқариб бўлажак учрашувларга тайёргарлик кўришимиз керак. Йигитлар бунинг уддасидан чиқишмоқда.

- Жамоа ҳозирда ўз ўйинини ва салоҳиятини тўлиқ кўрсата олдими? Ёки навбатдаги босқичда яна кутилмаган суюрпризларни кўрамизми?

- Жамоамнинг салоҳияти ҳақида кўп гапиришим мумкин. Ҳа, футболчиларимизда катта потенциал бор. Аммо уни ҳар доим ҳам тўлиқ юзага чиқара олишмайди. Бунга етиб келишимизга ҳали бор. Айтганимдек футболчиларнинг имкониятидан 100 фоиз фойдалана олганимизча йўқ. Ўйиндан-ўйинга ҳаракатларимиз янада мукаммаллашиб боради. Гуруҳ босқичида битта ўйинимиз қолди. Биз мазкур баҳсда сифатли футбол кўрсатишни истаймиз ва ғалаба учун майдонга чиқамиз.

- Футболчиларнинг жисмоний имкониятини ва ҳолатини кейинги ўйинларга ҳам тўғри тақсимлаш, улардаги чидамлиликни ошириш борасида нима дея оласиз? Кўп жамоаларда жисмоний ҳолат билан боғлиқ муаммолар кўзга ташланмоқда...

- ОЧЛга тайёргарлик жараёнида бунга аҳамият бергандик. Тожикистонда ва Туркияда йиғинлар ўтказганмиз. Халқаро майдондаги беллашувларга футболчиларнинг жисмоний имкониятини тўғри тақсимлай олдик. Уларнинг кучи иккита таймга ҳам етмоқда. Бу йиғинларда яхши ишлаганимизни англатади. Биласиз тақвим оддий эмас. Шунинг учун таркибда ротацияларни амалга оширмоқдамиз. Умумий қилиб айтганда жисмоний ҳолатимиз яхши. Фақат тўғри фойдаланишимиз даркор

- Ўз вақтида Тожикистон ёшлар терма жамоасида фаолият олиб боргансиз. Ёшлар билан ишлаш кўникмаси бор. Бу сизга ҳозирда қўшимча устунлик беряпти десак бўладими?

- Тўғри таъкидладингиз. Тожикистон ёшлар терма жамоасини бошқарганман. Ҳозирда "Истиқлол" таркибида ўша терма аъзолари бор. Ваҳдат Ҳанонов, Муҳаммаджон Раҳимов, Зоир Жўрабоев шулар жумласидандир. Ҳа, ёшлар футболи билан танишман. Тажриба йиллар давомида шаклланади. ОЧЛ ёш футболчилар биз мураббийларга катта тажриба мактабини ўтамоқда.

- "Истиқлол"да ўйнаб кетган собиқ футболчи Фатхулло Фатхуллоев билан суҳбатлашганимизда бундан буён жамоани тўхтатиш қийин деган фикрни айтди. Нима деб ўйлайсиз, жамоанинг кучи қайси босқичга қадар етади?

- Жамоанинг собиқ футболчисидан бундай фикр эшитиш ёқимли ҳолат ҳисобланади. Футбол бу ўйин. Ўйинда ҳамма нарса рўй бериш эҳтимоли мавжуд. Биз натижага интилмоқдамиз. Турнирда ўз мақсадларимиз бор. Мусобақага келишимиздан олдин олдимизга аниқ вазифа қўйилган. Мана шу масъулиятни енгиб ўтаётганимиз хурсанд қилмоқда. Жамоадаги барчага ўзимни катта раҳматимни айтиб қоламан. Қайси босқичга қадар етиб бора оламиз? Бу саволга жавоб бериш қийин.

- Гуруҳ босқичида кучли рақиблар билан тўқнашувларда жамоанинг асосий қуроли нима бўлди?

- Гап тайёргарликда. Учрашувларга техник, тактик, руҳий ва жисмоний жиҳатдан пухта ҳозирлик кўриб тушмоқдамиз. Қийин ҳолатларда эса футболчилардаги характер биринчи ўринга чиқади. Агарда ўйинчида ирода бўлса босимни енгиб ўтиши осон кечади. Жамоамда характер бор. Рақибларга тактик томондан ёндашяпмиз. Шунингдек юқорида таъкидлаганимдек жисмоний ҳолатни ҳам бир маромида ушлаб туришга ҳаракат қилмоқдамиз. Кучли рақибларни мағлуб этсангиз ўз-ўзидан руҳиятингиздаги чидамлилик ошади. Мана шу омиллар бизга натижа келтиряпти, деб ўйлайман.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+4   
29 апр 13:49:16
Donyor Anjon
Interyu olorib yo'q obro'niyam bir pul qildilar tojiklardanam bir kamanda chiqsa chiqiptida bir ko'reylik qayergacha borarkin
Sirini so'raseylar men aytaman istiqlol bu tojikiston termasi
Tojikiston termasi bu istiqlol boshqa gap yo'q
Lekin tojikiston chm ikkinchi o'rinda ketyotkan kamandasini andinonxam yutib qo'yadi
Chunki istiqlolga raqobat qiladigan boshaa klub yo'q tojikistonda
+4   
29 апр 13:42:43
mr Bakhodir
OLMALIQ YUTSIN. LEKIN YUTQAZSA XAFA BOMIYMAN TOJIKLAR 1 O'RIN BILAN CHIQISHGA XAQLI
+3   
29 апр 14:11:53
Холмирзаев Комил
Купчилик Диерни танкид киляпти аввал тушуниб олиш керак Диер ПФЛ рахбари уни вазифаси барча лигадаги уйинларни ташкил килиш жамоаларга лицензия бериш трасляция киради масалан хакамларга умуман алокаси йук уларни УФА тайинлайди Диер яхши ишлаяпти
+2   
29 апр 15:20:34
Мистер Икс
Истиклол куп йиллар довомида ОФК кубогида катнашди ,кучли болса не га ОФК кубогини брор марта ютмад, шу саволни хам бериб курила урток журналистлар. Просто Истиклолни грухдаги жамолар менсмадан уйнашди.
+1   
29 апр 20:16:23
Badjio
Кушниларимизни уйинини тан олмаётганлархам бор орамизда,бу шунчаки омад тасодиф ми нима фарки бор улар 3-та камандани юти ,бизникилар нима килди килгани ОЧЛ даги квотани сонини камайтирди,мен Сурхондарёданман демак Сурхон мухлисиман,лекин футболимизда адолат булсаю шу ОЧЛ га Насаф йул олса бошкача уйнаши аник
+1   
29 апр 19:03:54
Qorovulbozor
Кушнилар сюрприз килаётгани йук шунчаки футбол уйнаяпти. Яъни узини ишини килмокда
+1   
29 апр 15:55:57
mundialgacha...
Donyor Anjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Interyu olorib yo'q obro'niyam bir pul qildilar tojiklardanam bir kamanda chiqsa chiqiptida bir ko'reylik qayergacha borarkin Sirini so'raseylar men aytaman istiqlol bu tojikiston termasi Tojikiston termasi bu istiqlol boshqa gap yo'q Lekin tojikiston chm ikkinchi o'rinda ketyotkan kamandasini andinonxam yutib qo'yadi Chunki istiqlolga raqobat qiladigan boshaa klub yo'q tojikistonda
To'ppa-to'g'ri aytdingiz, hozirgi jurnalistikaning ahvoli shu. O'zi OAV ning vazifasi Fuqarolar va davlat hokimiyati o'rtasidagi vositachi, ko'prik bo'lishi kerak, aslida. Istiqlolni maqtashdan maqsad ko'rib qo'yinglar o'zbek futboli mutasaddilari degan ma'no bo'lishi uchun bitta intervyu yetarli deb o'ylash mumkinda. bular har kuni olishadi.
+1   
29 апр 15:42:07
mundialgacha...
Tojik futbolining bizga yetib olishiga anchaaaa qovun pishig'i bor.. Birgina Istiqlolning bu g'alabasi bu turnerda bir martalik. Bardavom bo'lishi uchun ko'p faktorlar kerak, shu turishda ham termamaiz tojiklarni bitta oyog'ida yutadi. Kamchiliklarimiz ko'p bo'lsa ham o'zimizni jaa pastga urib yubormaylik, vatandoshlar!!!
+1   
29 апр 15:39:15
FC Nᴀᴠʙᴀʜᴏʀ 1978
Biznikila faqat chetdagiladan intervyu olishga usta! Duxlaring yetsa OCHLda o'tirib qo'ygan ikkala erkatoy kamandalaringdan intervyu olinglar nimaga hech bo'lmasa guruhdan chiqishni eololmadinglar yoo uyoda sudyala yordam bermas ekanmi deb))))
+1   
29 апр 15:04:14
Chelsea England
pley offda to'xtasa kerak
+1   
29 апр 14:18:33
Elyorbek Isoqjonov
Hali Istiqlol toʻğrisida hulosaga shoshilmaslik kere oxirgi oʻyin Shabab al ahli blan oʻyindayam magʻlubiyatga uchrashi hech gapmasidi darvozabon va darvoza ustunlari nechta goldan qutqarib qoldi Al hilolam 1 chi oʻyinda 3:1 ga oson yutdi ps: lekin bizni komandalar shuniyam eplayomadi
+1   
29 апр 13:57:25
Равиш
Бу уйинда АГМКни катта иштиек билан уйнашини тасаввур кила олмайман.Йигитлар хозир факат тезрок уйга кайтишни истаб етишибти.Кайфият ким билади ? барчасига кул силтаб дам олиб юришибдими яна ким билсин.Ишкибозлар хакида уйлаш уларга эмас.
+1   
29 апр 13:54:04
Vazirkhan
Donyor Anjon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Interyu olorib yo'q obro'niyam bir pul qildilar tojiklardanam bir kamanda chiqsa chiqiptida bir ko'reylik qayergacha borarkin Sirini so'raseylar men aytaman istiqlol bu tojikiston termasi Tojikiston termasi bu istiqlol boshqa gap yo'q Lekin tojikiston chm ikkinchi o'rinda ketyotkan kamandasini andinonxam yutib qo'yadi Chunki istiqlolga raqobat qiladigan boshaa klub yo'q tojikistonda
Фикрингизга қўшиламан.
+1   
29 апр 13:44:05
FC CHELSEA NAVBAXOR
Яхшиси Дийордан интервю олинглар.
Диорбойга гап йук хакийкий еркак болада шу.
Яна катта гаплигига койил коламан.
   
03 май 14:49:21
Фк Тулуза
Badjio фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кушниларимизни уйинини тан олмаётганлархам бор орамизда,бу шунчаки омад тасодиф ми нима фарки бор улар 3-та камандани юти ,бизникилар нима килди килгани ОЧЛ даги квотани сонини камайтирди,мен Сурхондарёданман демак Сурхон мухлисиман,лекин футболимизда адолат булсаю шу ОЧЛ га Насаф йул олса бошкача уйнаши аник
Биродар, лоақал шу ерга Насафни аралаштирманг, ҳали кўрамиз ОФК гуруҳ ўйинлари ҳам яқин қолди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика